Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Қирғизистон парламенти қочқинлар тўғрисидаги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди


Тўлқин Бироқ БМТнинг Қирғизистондаги қочқинлар идораси мазкур қонун қочқинлар мақоми тўғрисидаги халқаро конвенциясига зид эканини айтмоқда.

Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиб келаётган қочқинлар оқими ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Баъзи таҳлилчиларнинг айтишича, Ўзбекистондан чиқиб, Қирғизистондан қочқинлик мақоми сўровчиларнинг сони яна ҳам кўпайиши мумкин.

Эҳтимол шу важдандир, Қирғизистон парламенти яқинда қочқинлар тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди.

БМТ Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигининг Бишкекдаги ваколатхонаси янги қонун БМТ эксперти хулосасисиз қабул қилингани ёки муҳокамага мазкур ваколатхона вакили таклиф этилмаганига таассуф билдиради.

Ваколатхона ходими Виталий Масловскийнинг билдиришича, янги қонун анчайин мавҳум. Баъзи ўринларда Россияда мавжуд қонунлардан нусха кўчирилган. Қонундан қочқиннинг яшаш жойини танлаш ҳуқуқи олиб ташлангани амалиётда қандай қўлланиши тушунарсиз.

Янги қонунга кўра, Қирғизистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан ўтиб келган чет элликлар қочқинлик мақоми сўраш ҳуқуқига эга эмас. Бу эса БМТнинг қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциясига зиддир.

Виталий Масловский ноқонуний асосда мамлакатга кирган муҳожирлар масаласи очиқ қолдирилганини таъкидлади. Шунинг учун ҳамма нарса миграция хизмати қонунни амалда қандай қўллашига боғлиқ бўлиб қолади.

В.Масловский дунёда қочқинларнинг аксарияти одатда ватанини ноқонуний тарзда тарк этишини эслатиб ўтди.

“Қирғизистон ҳукуматига (қонун асосида) тегишли норматив актлар ишлаб чиқишга бир ой муҳлат берилди. Шундан кейин ҳаммаси маълум бўлади. Агар қочқинлик мақоми сўраб мурожаат қилувчиларни рўйхатга олиш тартибига ўзгариш киритилса, биз ҳукуматга бу қонуннинг халқаро конвенцияга мутлақо зидлигини билдирамиз”, - деди В.Масловский.

Ўзбекистондаги “Эрк” партияси Бухоро вилояти бўлими раиси Насрулло Саидов ушбу қонун, асосан, Ўзбекистондан келаётган қочқинлар оқимини тўхтатишга хизмат қилишини таъкидлади.

“Улар Ўзбекистондан ўтиб келаётган қочқинлар оқимини тўхтатиш ҳаракатида бўлмоқда. Мажбур бўлиб қочиб ўтган кишиларни ортга экстрадиция қилиш учун бу қонун. Ўзбекистондан қочиб ўтувчилар кўпайиши ҳақида тахминлар бор. У эса ушбу тахминлардан келиб чиқиб қилинган аксилтадбирдир”, - деди Н.Саидов.
XS
SM
MD
LG