Линклар

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Москва Эронга ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш учун ишлатиладиган замонавий қурол-яроқ етказиб беришини маълум қилди.


Мудофаа вазирлиги расмийларининг билдиришича, Москва 700 миллион долларлик шартнома асосида Эронга “Тор-М1” русумидаги 29 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши керак. С.Иванов Россиянинг Эронга қурол экспорт қилаётгани қуролларни тарқатмаслик ҳақидаги халқаро келишувларга зид эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG