Линклар

Шимолий Осетия Олий суди Бесландаги мактабда ўқувчиларни гаровга олишда қатнашган Нурпошшо Кулаев устидан ҳукм чиқарди.


Прокурор айбланувчига ўлим жазоси берилишини талаб қилган эди. Бироқ судья Россияда ўлим жазосига мораторий эълон қилингани сабабли Н.Кулаев умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганини айтди.
Беслан қурбонларининг айрим яқинлари суд ҳукмидан қониқиш ҳосил қилмади.
“Жазо жиноятга яраша бўлиши керак. Чунки ўлим Кулаевни маҳбуслик ҳаётида кузатилиши мумкин бўлган озгина қувончдан ҳам маҳрум қилади”, - деди Беслан фожеасида қизчасидан айрилган Анета Гажиева.
Н.Кулаев 2004 йил 1 сентябрда Бесландаги мактабда бир минг 300 ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарни гаровга олишда қатнашганини тан олди. Аммо у ҳеч кимни ўлдирмаганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG