Линклар

Берлинда янги темир йўл вокзалининг тантанали очилиш маросимидан кейин бир ўсмир камида 27 кишини пичоқ билан жароҳатлади.


Полиция маълумотига кўра, ҳужум оқибатида бир неча одам оғир яраланган, аммо улар ҳаёти хавф остида эмас.
“Бу ўсмир нима сабабдан одамларга пичоқ билан ҳужум қилганини билмаймиз. Бунга уни нима мажбур қилганини билмаймиз. Ҳозир биз шу масалани ўрганяпмиз”, - деди Берлин полицияси матбуот вакили Бернхард Шодровский.
Ҳужум Германия канцлери Ангела Меркел янги вокзал очилиши маросимида нутқ сўзлаганидан кейин рўй берган.
XS
SM
MD
LG