Линклар

logo-print

Афғонистон парламенти президент Ҳомид Карзайнинг Олий суд раиси лавозимига кўрсатган номзодини рад этди.


Депутатлар Олий суд раиси Фозил Ҳоди Шинварийнинг лавозимига қайта сайланишини хоҳламади.
“Ҳьюман райтс уотч” маълумотига кўра, Шинварий инсон ҳуқуқлари муаммоларига эътибор қаратмаган. Президент Ҳ.Карзай тўққиз аъзодан иборат Афғонистон Олий судининг қолган саккиз ўрнига ҳам номзодлар кўрсатган. Парламент аъзолари ҳозиргача икки номзодни тасдиқлади, уч нафарини рад этди.
XS
SM
MD
LG