Линклар

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Ироқнинг Карбало ва Нажаф шаҳарларидаги шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳини бориб кўрди.


Шунингдек, М.Муттақий ироқлик шиаларнинг олий руҳонийси оятулло Али Систоний билан музокара ўтказди.
М.Муттақий Эрон Ироққа нефть, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда қиймати бир миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришни хоҳлашини айтди.
Бу 2005 йил июнда Маҳмуд Аҳмадийнажот президентликка сайланганидан бери эронлик юқори мартабали расмийнинг Ироққа биринчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG