Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда минглаб фуқаро намойишга чиқди.


Улар ҳукуматдан конституцияга ўзгартириш киритиш ва коррупцияга қарши курашни кучайтиришни талаб қилди.
Намойишда мухолифатдаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракати ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Қирғизистон парламентининг собиқ раиси, “Ислоҳотлар учун” ҳаракати раҳбари Умурбек Текебоев намойишда қатнашган беш минг фуқаро олдида чиқиш қилди.
“Бу ерга мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган одамлар йиғилди. Биз, оддий одамлар, мамлакатнинг ҳақиқий эгаларимиз. Биз уйғондик ва сайлов кампанияси давомида берилган ваъдаларни эслатиб қўйиш учун ҳукумат эшигини қоқяпмиз. Агар президент ва бошқа расмийлар берган ваъдаларини бажармаса, биз уларнинг истеъфосини талаб қиламиз”, – деди У.Текебоев.
XS
SM
MD
LG