Линклар

Индонезиянинг Ява оролида 6,2 балл кучга эга зилзила рўй бериши оқибатида уч мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, минглаб одам яраланди. 200 мингга яқин киши хавфсиз жойга кўчирилди.


Индонезиядаги Халқаро қизил хоч ва Халқаро қизил ярим ой жамияти табиий офатдан азият чеккан фуқароларга ёрдам беришга киришди.
“Бошпанага муҳтож одамлар бор ва ҳукумат бор имкониятни ишга соляпти. Биз ҳозиргача минг оилага етадиган чодирлар тарқатдик. Ҳозир вазиятни ўрганяпмиз. Агар керак бўлса, яна чодирлар тарқатишимиз мумкин”, - деди жамиятнинг табиий офатдан азият чекканларга ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштирувчиси Лутифер Раҳмон.
Зилзила эпицентрига яқин жойлашган Ёгякарта шаҳрида аэропорт ишламаяпти.
XS
SM
MD
LG