Линклар

logo-print

Шарқий Тиморда тартибни тиклаш учун қўшимча тинчликпарвар кучлар керак.


Ҳудуддаги БМТ миссияси вакиллари шундай хулоса билдирмоқда.
Шарқий Тимор пойтахти Дили шаҳрида мана бир неча кундирки, йирик тартибсизликлар давом этмоқда. Шаҳарга тинчликпарвар кучлар таркибидаги икки мингдан ортиқ ҳарбийлари ташланган.
Халқаро қизил хоч ташкилоти маълумотига кўра, Дилининг 50 мингдан ортиқ аҳолиси ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлди.
Ҳозир Австралия Шарқий Тиморга яна бир гуруҳ полициячиларини жўнатмоқда.
Дили шаҳридаги ғалаёнлар бир гуруҳ ҳарбийларнинг норозилик намойишидан сўнг бошланиб кетди. Бу намойиш оммавий тартибсизликка айланди.
XS
SM
MD
LG