Линклар

Грузияда қўлга олинган шимолий осетиялик 40 дан ортиқ фуқаро озод қилинди.


Улар тинчликпарвар кучларнинг Цхинвалидаги постига элтиб қўйилди.
Осетияликлар шанба куни тонгда Грузия махсус хизмати аскарлари томонидан ҳибсга олинган эди. Айрим маълумотларга кўра, қўлга олиш чоғида бу фуқаролар калтакланган.

Грузия давлат вазири Георгий Хаиндрава Россия фуқароси бўлган шимолий осетияликлар Грузия визаси бўлмагани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG