Линклар

Исроил ҳарбийлари ва Ливандаги “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи аъзолари ўртасида отишмалар юз берди.


Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт агар гуруҳ аъзолари “Исроилни ўққа тутишни тўхтатмаса, уларга қарши аниқ ва қаттиқ жавоб ҳужуми бўлиши”ни ваъда қилди.
Исроилнинг жанговар самолётлари “Ҳизбаллоҳ”нинг Ливан шарқидаги икки лагерини ракетадан ўққа тутди. Сўнгги маълумотларга кўра, гуруҳнинг икки аъзоси ўлдирилган.
Бунга қадар Исроил шимолидаги ҳарбий база Ливан ҳудудидан туриб ўққа тутилган эди. Исроил ҳукумати Ливандан арз қилиб, БМТга расман мурожаат этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG