Линклар

logo-print

Эрон муросани рад этмоқда

  • Озодлик

Агар Эроннинг ядровий дастури юзасидан Европа Иттифоқи ишлаб чиққан таклиф рад этилса, у ҳолда Теҳроннинг уранни бойитиш амалиёти атом бомбасини яратишга қаратилган, деган хулосага келинади.

ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Ҳавьер Солана бу ҳақда ишлаб чиққан қонун лойиҳаси шу ҳафта охирида БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

ЕИ Эроннинг ядровий дастури борасида ҳақиқат остонасида турганини ҳақида огоҳлантирди.

Ҳ.Солана Европарламентдаги чиқишида ЕИ ишлаб чиққан муросали таклифни қабул қилиш-қилмаслик Теҳроннинг ядровий дастури фақатгина тинч мақсадларда амалга оширилмоқда, деган иддаоларнинг қанчалик жиддий эканини намойиш этишини билдирди.

ЕИ Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан ишлаб чиққан қонун лойиҳаси жамоатчиликка ошкор этилмаган. Кузатувчиларнинг айтишича, бу лойиҳада Эроннинг ўзига ҳам маъқул келадиган бир қанча таклиф киритилган. Агар Эрон ҳукумати ушбу таклифларни рад этса, унга нисбатан санкция қўлланиши кўзда тутилган.

“Агар бу таклифлардан бош тортса, у ҳолда Эрон нафақат ëнилғи ишлаб чиқишни режалаëтгани, балки уранни бойитиш ишларини атом бомбаси ишлаб чиқиш учун давом эттираëтганига ҳам яна бир бор амин бўламиз”, - деди Ҳ.Солана.

Унинг айтишича, ЕИнинг Эрон ядровий дастури юзасидан ишлаб чиққан қонун лойиҳаси шу ҳафта охирида БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади.

Ҳ.Солана Эрон ЕИ таклифига ижобий жавоб бермаганини таъкидлади.

Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш эвазига таклиф қилинаëтган ҳар қандай муросани инкор этиб келади. АҚШ ва ЕИ Теҳрон ҳар қандай ҳолатда ҳам уранни бойитиш ишларини олиб бормаслиги кераклигини билдиряпти.

Ҳ.Солана БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон бўйича самарали қарор қабул қилишига умид билдирмоқда.

Ҳ.Солана, шунингдек, Хитойнинг Эрон билан ëнилғи соҳасида узоқ муддатли шартнома тузгани ва Россиянинг ҳам Эронда ўз манфаатлари мавжудлигини гапирди. Бироқ у бу икки мамлакатни Эроннинг ядровий дастури юзасидан ЕИ ва АҚШ позициясига яқинлашга кўндирса бўлишига ишонч билдирди.

Ҳ.Солана Эрон Ироқнинг барқарорлиги ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишида муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтди.

“Дунë сиëсий саҳнасида Эроннинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда ва шунинг учун мамлакат катта масъулият билан иш тутиши керак. Дунë жамоатчилиги келажакда Эронга ишониши учун мамлакат ушбу ишончни оқлаши зарур”, - деди Ҳ.Солана.

ЕИ ташқи сиёсат мутасаддиси Вашингтон Эронга нисбатан 20 йиллик сукутга нуқта қўяётганини олқишлади.

Бу давлатлар ўртасидаги алоқалар 1979 йили Эронда юз берган инқилобдан сўнг ёмонлашган эди. Ўшанда АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси идорасини талабалар қуршаб олиб, дипломатларни гаровга олганди.
XS
SM
MD
LG