Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:44

Экологияга оид халқаро хабарлар


Хитой пойтахти Пекинда сўнгги 50 йил давомидаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда.

Пекин дунёдаги ичимлик сув энг кам шаҳар бўлиб, аҳолиси жон бошига тўғри келадиган сув миқдори дунёдаги ўртача кўрсаткичнинг 13 дан бирига тенгдир.

“Beijing news” газетасининг давлатга қарашли атроф-муҳит агентлиги ходими Ма Вейфангга таяниб хабар қилишича, агар вақтида зарурий чоралар кўрилмаса, 2008 йилги Олимпия ўйинлари пайтида Пекинда 1,1 миллиард куб метр ичимлик сув етишмаслиги мумкин.

Хитой ҳукумати Пекинда кузатилаётган ичимлик сув муаммосини мамлакат жанубидан оқиб ўтадиган дарёлар сувини пойтахтга насослар ёрдамида оқизиш орқали ҳал қилишни режаламоқда.

Хитойдаги оммавий ахборот воситалари Янцзи дарёси суви беш йил ичида кескин камайиб кетиши мумкинлигини билдирди. Айтилишича, шаҳар раҳбарияти Пекиндаги “Яшил Олимпия” шаҳарчасини қум бўронлари ва ифлос ҳаводан муҳофаза қилиш муаммосини ҳал қилиш устида бош қотирмоқда.


Х
Х
Х

“Greenpeace” халқаро ташкилотининг Аргентинадаги бўлими атроф-муҳит ҳимояси билан боғлиқ муаммолар ҳақида мобиль телефони орқали одамларга мунтазам равишда SMS жўнатиш йўли билан пойтахт Буэнос-Айресни чиқиндилардан тозалаш муаммоси ҳал этилишига ёрдам берди.

Шу боис, телефон ширкатлари “Greenpeace”нинг Аргентина бўлимига “SMS дан нотижорат мақсадларда самарали фойдаланганлик учун” мукофотини топширди.


Х
Х
Х


5 июнь – Жаҳон атроф-муҳит куни. Сана муносабати билан БМТнинг Атроф-муҳит дастури жорий йилги асосий тадбирни Жазоир пойтахтида ўтказишни режалаган. Бундан ташқари, дунёнинг бошқа қитъаларида фаолият юритаётган БМТ ташкилотлари ҳам маҳаллий фаоллар билан бирга турли тадбирлар ўтказади.

“Ҳар йили 5 июнда нишонланадиган Жаҳон атроф-муҳит куни бир мавзуга бағишланади. Бу йилги сана “Чўлланишни саҳрога айлантирмаймиз” шиори остида ўтказилади. Менимча, бу мавзу Ўзбекистон учун ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади”, – деди Атроф-муҳит дастури вакиласи Элизабет Вехтер.

Бу санага Ўзбекистонда ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. ЭКОСАН ташкилоти раҳбари Юсуф Шодиметов ўз ташкилоти бир неча тадбирларни режалаштирганини билдирди.
XS
SM
MD
LG