Линклар

Жарбдийдаларга товон тўланади

  • Ҳасанжон

Кобулда АҚШ ҳарбийлари иштирокида рўй берган йирик автоҳалокат оқибатда жароҳатланган ёки қурбон бўлган афғонистонликларнинг оила аъзоларига товон пули тўланади.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари матбуот котиби полковник Том Коллинз Афғонистон ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан автоҳалокат оқибатида жабрлаганларнинг шахсини аниқлаш устида ишланаётганини билдирди.

“Коалиция кучлари ушбу фожеа қандай содир бўлгани юзасидан текширув ўтказяпти ва Афғонистон ҳукумати билан тўлиқ ҳамкорлик қиляпти”, – деди полковник.

АҚШ ҳарбийларига қарашли зирҳли машина аварияга учрагани оқибатида афғонистонлик беш киши ҳалок бўлган, бу воқеа Кобулда Америка аскарларига қарши исён кўтарилишига олиб келганди. Шундан сўнг полиция билан тўқнашувлар туфайли камида саккиз киши ўлгани, 120 киши жароҳатлангани маълум қилинди.

Кобулдаги бу тўполонлар толиблар ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг Америкага қарши уюштирилган энг йирик норозилик намойиши бўлди. Бу намойиш сабабларини ўрганиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказилиб, Афғонистон парламенти депутатлари воқеа учун масъул шахслар қўлга олинишини талаб қилди.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай исён уюштирилишида “оппортунист ва жангари унсурларни” айблади.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Юсуф Станизай зўравонлик сиёсий гуруҳлар томонидан уюштирилгани ёки ўз-ўзидан рўй бергани масаласи ўрганаётганини билдирди. Айни пайтда у исёнда иштирок этган ўнлаб одам ҳибсга олинганини маълум қилди.

“Кобулда душанба куни рўй берган воқеа бўйича ҳозирга қадар тахминан 140 фуқаро ҳибсга олинди. Уларнинг аксарияти ёшлар. Ҳозир улар сўроқ қилиняпти. Улардан айримлари фурсатдан фойдаланиб ўғирлик қилмоқчи бўлганлигини тан олди. Аммо биз уларнинг асл мақсади нима бўлганини аниқлаймиз”, – деди Ю.Станизай.
XS
SM
MD
LG