Линклар

Молдованинг Днестр олди айирмачи минтақасининг етакчиси келаси сентябрда минтақа мустақиллиги масаласини умумхалқ реферндумига қўйишини билдирди.


Днестр олди минтақаси раҳбари Игор Смирнов(суратда) Черногориянинг Сербиядан мустақил бўлиш учун овоз берганини мисол қилиб, референдумларнинг конфликтларни ҳал этиш нормасига айланаётганини кўрсатади, деб баёнот берди.
Смирновнинг баёноти, унинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Карел Де Гуҳт билан бугунга режаланган учрашувидан олдин эълон қилинди.
Айни пайтда, Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Россия тинчлипарвар кучларининг Днестр олди минтақасида қолишини баён қилди. 1992 йилда Молдовадан ажралган Днестр олди минтақасида Россиянинг бир ярим мингга яқин қўшини бор.
XS
SM
MD
LG