Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:09

“Эркин матбуот йиртқичлари” рўйхатида Ислом Каримов ҳам бор


Алишер Сиддиқ. Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти “Эркин матбуотга ҳужум қилувчи йиртқичлар” номини олган рўйхатни эълон қилди. Ушбу рўйхатда 33 давлат раҳбарининг номи бор.

Улар орасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, унинг Туркманистон, Беларусь, Қозоғистон, ва Россиядаги ҳамкасблари Сапармурот Ниёзов, Александр Лукашенко, Нурсултон Назарбоев, Владимир Путиннинг номлари бор.

“Йиртқичлар” рўйхатини тузишда нафақат улар бошқараётган давлатлардаги матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият, балки уларнинг эркин матбуотга шахсий муносабати ҳам инобатга олинган.

“Шубҳасиз, Ислом Каримов эркин матбуотга ҳужум қилувчи йиртқичдир. Унинг ҳукумати мамлакатдаги барча ўзга фикрли овозларини бўғишга қарор қилди. Айниқса, ўтган йилги Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатда сўз эркинлиги инқироз ёқасига келиб қолди. Эркин журналистларнинг хавфсизлиги кафолатланмаган”, – дейди “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг собиқ шўро давлатлари бўлими раҳбари Анабелле Арки.

Аммо И.Каримовни “йиртқич” атаб, мамлакатдаги бундай вазиятга уни шахсан масъул қилиш тўғрими?

“Ўзбекистонда диктатура ҳукм сурмоқда. Бу мамлакатда ёлғиз ҳукмдор Ислом Каримовдир. Шунинг учун у мамлакатда чиқарилаётган ҳар бир қарорга, мамлакатдаги вазиятга ва содир бўлаётган ҳар бир воқеага масъулдир”, - дейди А.Арки..


А.Арки А.Лукашенко бошчилигидаги Беларусда бир неча мустақил нашрлар ва мустақил радиолар фаолият юритаётганини қайд этади. Аммо у муаммо бу ОАВ кучли босим остидалиги ва исталган вақтда ёпиб қўйилиши мумкинлигида эканини таъкидлади.

Россиядаги матбуот эркинлиги борасида хавотирланишга энг асосий сабаб унинг Кремль томонидан назорат қилинаётганидир.

“Кремль телеканаллар устидан назоратни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ҳозир у мамлакатдаги сўнгги шахсий телеканал бўлмиш “РенТВ”ни ҳам қўлга олмоқчи. Кремлни эса Путин бошқаришини унутманг”, - дейди А.Арки.

“Чегара билмас ташкилоти” Қозоғистондаги барча матбуотни президент Н.Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоевага қарашли холдинг назорат қилишини таъкидлади.

“Н.Назарбоев Ғарб давлатлари олдида юзи ёруғлигини кўрсатгиси келади. Чунки у Қозоғистонга сармоя келишини истайди. Аммо у ҳам барча ОАВни ўзлаштириб, эркин матбуотга нисбатан хиёнат қилади”, – дейди А.Арки хоним.

“Чегара билмас ташкилоти” раҳбари Жан Франсуа Жуллиард “йиртқичлар” бошқарадиган мамлакатлар, масалан, Шимолий Корея ва Туркманистон раҳбарлари “нонуштага ғажийдиган эркин ОАВни топа олмаслиги”ни билдирди.

“Чегара билмас ташкилоти”нинг маълум қилишича, “эркин матбуотга ҳужум қиладиган йиртқич” давлат раҳбарлари эркин матбуотдан қутилиш учун бир хил важларни келтиради.

Куба раҳбари Фидел Кастро: “Мустақил журналистлар аслида мустақил эмас, улар Америка ғояларини ёйиб, мамлакатни беқарорлаштирмоқчи бўлаётган сотқинлардир”, - дейишга одатланган.

Бошқалар ҳам ким пул берса, ўшаларнинг ноғорасига ўйнашини баҳона қилиб, мустақил журналистларни таъқиб этади.

“Аслида уларнинг эркин матбуотдан қўрқуви асосида бир ҳақиқат ётади. Улар ишлари ошкор бўлиб, ҳокимиятдан ажралиб қолишдан қўрқади”, - деди Жан Франсуа Жуллиард.
XS
SM
MD
LG