Линклар

logo-print

Яна бир “ҳизбчи” ҳибсга олинди

  • Барно Анвар

Ўзбекистонда “Ҳизб ут-таҳрир” партиясига алоқадорликда айбланиб, Тошкент туманида яшовчи Комилжон Усмонов ҳибсга олинди. У илгари ҳам шу каби айб билан қамалиб чиққан эди.

“Ҳизб ут-таҳрир”га алоқадорликда айбланиб, жазога тортилаётганларнинг аксарияти ёш-ёш йигитлар ва кузатилишича, уларнинг кўпчилиги шу айб билан аввал ҳам қамалган.

К.Усмоновнинг отаси Улуғбек Усмоновнинг “Озодлик” радиосига айтишича, аслида бу ёшларнинг кўпчилиги фақат намозхонлиги учунгина қамалмоқда ва кўп ҳолларда уларнинг айби исботланмайди ҳам.

“Ўғлим 14 май куни иккинчи бор ҳибсга олинган экан, бироқ ҳанузгача бу ҳақда бир оғиз хабар қилинмади, унинг қаерда эканини ўзимиз суриштириб топдик”, - дейди Улуғбек Усмонов.

“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғуновнинг Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича, ҳозир Ўзбекистонда диний эътиқодига кўра, Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз) ва 244-моддалари (ноқонуний диний, фундаменталистик, айирмачилик ташкилотлари тузиш, уларга аъзолик) билан қамалиб кетаётганларнинг аксарияти нега қамалаётгани, қўйилаётган моддалар аслида қандай моддалар экани, “Ҳизб ут-таҳрир” партияси ёки ваҳҳобийлик оқимининг ўзи нима эканини аниқ билмайди.

А.Турғунов эътиқодли ёшларни ёппасига қамоққа ташлаш ўз-ўзидан бўлаётган ҳодиса эмас, балки “Ўзбекистонда бошланажак янги сиёсий таъқиб, репрессиялар тўлқинига тайёргарлик экани”ни билдирди.
XS
SM
MD
LG