Линклар

Сомалидаги диний экстремистик гуруҳлардан бири диний давлат қуриш мақсадини билдирди.


Бу баёнот мамлакат пойтахти Могадишо шаҳрида янгради. Сўнгги маълумотларга кўра, уч ойлик жанглардан сўнг пойтахт экстремист кучлар қўлига ўтган бўлиши мумкин.
Айни баёнотга жавобан Могадишода кўп сонли аҳолининг норозилик намойиши бошланди. Унинг иштирокчилари амалга оширилган давлат тўнтаришидан норозилик билдирмоқда.
АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак бу вазиятни шарҳлаб:
“Биз Сомали ҳудудида рўй берган вазиятдан, очиқ айтадиган бўлсак, мамлакат четдан келган террорчи кучлар қўлида қолганидан ташвишдамиз. Бу мамлакатда ҳукумат институтлари мутлақо йўқ. Баёнот билан чиққан гуруҳ эса алоҳида фракциялардан иборат гуруҳдир. Шу боис, унга аниқ бир таъриф бериш қийин, айни вақтда уни “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти билан боғлиқ ҳам деб таъкидлай олмаймиз”, - деди.
XS
SM
MD
LG