Линклар

logo-print

Украина Олий Радаси Америка ҳарбийларининг “Си Бриз-2006” халқаро ҳарбий машқларида иштирок этиш учун Қримга келиши, ҳарбий техника ва ускуналарини Феодосияга келтириш масаласи муҳокамасини 14 июнга қолдирди.


Қрим парламентининг душанба кунги йиғилишида ярим орол “НАТОсиз ҳудуд”, деб эълон қилинди.
Россия Давлат думаси ҳам Украина парламенти номига мурожаат қабул қилди. Ҳужжатда айтилишича, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиб кириши Россия-Украина муносабатларига зарар келтириши мумкин.
Қримга Америка ҳарбийларининг келишига қарши норозилик намойишлари 11 кундан буён тингани йўқ. Феодосиядаги денгиз портини ўраб олган намойишчилар бу ҳудудга НАТО қўшинларининг кириб келишига қаршилик билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG