Линклар

Россия Давлат думаси раиси ўринбосари, Либерал демократик партия лидери Владимир Жириновскийга Украинага кириш тақиқланди.


Украина хавфсизлик хизмати қабул қилган бу қарорга В.Жириновскийнинг Украина ҳукумати вакилларини танқид, айрим амалдорларини эса ҳақорат қилгани сабаб бўлгани билдирилмоқда.
“Қарор қабул қилинишининг муҳим бир жиҳати шуки, жаноб Жириновский жазм қилган баёнотлар ва хатти-ҳаракатлар мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлигига таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин”, - деди мазкур қарорни изоҳлаб Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Бундан аввал Украина россиялик депутат Константин Затулиннинг ҳам мамлакатга киришини тақиқлаган эди. Бунга депутатнинг Қримда ўтказиладиган халқаро ҳарбий машқларга қаршилик билдириб, норозилик намойишида иштирок этгани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG