Линклар

Ироқда Россия элчихонасининг ўғирланган ходимлари ҳануз топилгани йўқ.


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, қидирувга Россия махсус хизмати ходимлари ҳам жалб этилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар дипломатлар тақдирига оид ҳеч бир маълумот йўқ.
Россиянинг Ироқдаги элчихонасида ишловчи тўрт ходим шанба куни Бағдод шаҳрида ўғирлаб кетилган эди. Қуролланган шахслар элчихона машинасини тўхтатган ва уни ўққа тутган. Дипломатлардан бири эса ўлдирилган.
Шунингдек, Бағдод шаҳрида гаровга олинган 50 одамдан 10 нафари бугун озод этилгани хабар қилинмоқда. Улар кеча ярим тунда кўчага ташлаб кетилган.
Гаровга олинганларнинг барчаси Ироқдаги хорижий транспорт компаниялари ходимлари ва мижозларидир. Полиция кийимини кийиб олган номаълум қуролли шахслар уларни душанба куни ўғирлаб кетган эди.
XS
SM
MD
LG