Линклар

НАТО қўшинлари ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари раҳбарияти Афғонистон жанубидаги ҳарбий ҳаракатларда толиблар қўли баланд келаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этмоқда.


НАТО расмийси Марк Лейти баъзи ОАВнинг Афғонистондаги зўравонликлар 2001 йилгидан ҳам кучайиб кетгани ҳақидаги хабарларини рад этди, бироқ толиблар ҳужуми кўпайиб бораётганини ҳам инкор қилиб бўлмаслигини билдирди.
“Мен вазият нисбатан ёмонлигини айтмаган бўлар эдим. Аммо Афғонистон жанубидаги бугунги вазият ўтган йилгига нисбатан оғир ва мураккаб, чунки ҳужумлар сони кўпайган”, - деди НАТО расмийси.
XS
SM
MD
LG