Линклар

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Эроннинг ядровий дастури бош музокарачиси Али Ларижоний билан телефон орқали сўзлашганини айтди.


Эрон уранни бойитиш ишларидан воз кечиши эвазига Европа Иттифоқи Эрон билан иқтисодий манфаатли ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ўз таклифларни Солана орқали ўтган ҳафта Теҳрон расмийларига тақдим этган эди.
“Агар мен доктор Ларижоний билан телефон орқали сўзлашдим, десам махфий маълумотни ошкор қилмаган бўламан, деб ўйлайман. Мулоқот конструктив рухда ўтди. Бошқалар билан ҳам шундай мулоқот бўлади, деб ўйлайман. Ёдингизда бўлса, мен ҳафта охирига қадар биз яна гаплашамиз деган эдим. Ҳозирча шуни айтишим мумкин холос”, – деди Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси.
Расмийларга кўра, яқинда ўтказиладиган саммитда Ҳавьер Солана Европа Иттифоқи раҳбарларига мулоқот мазмуни ҳақида маълумот беради.
XS
SM
MD
LG