Линклар

Москвадаги Венесуэла элчиси ўз мамлакати раҳбари Уго Чавеснинг 25-27 июль кунлари Россияга сафари чоғида “Су” русумли жанговар самолётлар сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланиши кутилаётганини айтди.


У.Чавес Россиядан “Су-30” русумли 24 та самолёт сотиб олинишини билдирган. Россияда ишлаб чиқарилган бу самолётлар Венесуэла Қуролли кучларидаги “Ф-16” учқичлари ўрнини эгаллайди. АҚШ Венесуэланинг “Ф-16” самолётлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни рад этган. Вашингтон расмийларининг айтишича, Венесуэла терроризмга қарши курашда етарлича ҳамкорлик қилмагани учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG