Линклар

logo-print

Толиблар жангарилари Афғонистон жанубида жойлашган Хилманд вилоятида камида 30 одамни ўлдирди.


Афғонистон парламенти аъзоси Дод Муҳаммад Хон қурбон бўлганларнинг кўпи унинг яқинлари эканини маълум қилди. Жангарилар ҳужуми оқибатида туман ҳокими Жума Гул ва унинг тўрт қўриқчиси ҳам ҳалок бўлган.
Айни пайтда Афғонистон расмийлари Урузғон вилоятида Афғонистон ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари толиблар жангариси эканликда гумон қилинган етти кишини ўлдирганини билдирди. Қуролли тўқнашувда яна тўрт жангари яраланган.
XS
SM
MD
LG