Линклар

Россия президенти Владимир Путин адлия вазири Юрий Чайкани Россия Бош прокурори лавозимига номзод қилиб кўрсатди.


Ю.Чайка олти йил Бош прокурор бўлиб ишлаган Владимир Устиновнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. В.Устинов 2 июнь куни истеъфога чиққан эди.
Ю.Чайканинг номзоди Россия парламенти юқори палатасида жума куни муҳокамага қўйилади.
Ю.Чайка 1999 йилда адлия вазири лавозимини эгаллашидан олдин тўрт йил Бош прокурор ўринбосари вазифасида ишлаган.
XS
SM
MD
LG