Линклар

Россиянинг “Газпром” ширкати бошлиғи Алексей Миллер Ашхободга сафар қилмоқда.


Мақсад жорий йилда Туркманистондан қўшимча газ сотиб олиш бўйича келишувга эришишдан иборатдир.
Душанба куни Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов А.Миллер билан музокара ўтказди.
Декабрь ойида “Газпром” Туркманистондан жорий йилда 30 миллиард куб метр газ сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Ўтган ҳафта президент С.Ниёзов яқин фурсатда “Газпром” билан йирик шартнома имзоланишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG