Линклар

Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спанта Покистонга сафар қилмоқда.


Ушбу ташрифдан мақсад икки томонлама алоқалар ва хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат.
“Озодлик”нинг Афғонистондаги мухбири хабарига кўра, Исломободга ташрифи чоғида Спанта Покистон президенти Парвез Мушарраф, ташқи ишлар вазири Хуршид Маҳмуд Касурий ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан музокаралар ўтказади.
Бу Спантанинг Афғонистон ташқи ишлар вазири сифатида Покистонга илк ташрифидир.
XS
SM
MD
LG