Линклар

Ўзбекистон президенти Минскка кетди.


Беларус пойтахти Минскда Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо олти давлат раҳбарлари учрашуви бошланди. Россия, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари учрашувида божхона иттифоқи ташкил этиш ва интеграциялашув жараёнини тезлаштириш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Йиғилишда сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин: “Ҳозирги вазиятда барқарор иқтисодий тараққиётга унинг хавфсизлигини таъминламай туриб эришиб бўлмаслигига ишончим комил. Шу боис, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш энг муҳим вазифалардан биридир. Бу интеграциялашув жараёнини турли таҳдидлардан ҳимоя қилишга имконият яратади”, – деди.
Минскда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ҳам ўтказилди. Йиғилишда хорижий давлатлар ҳарбий базалари ва тезкор ҳаракат қилувчи кучларнинг жойлаштирилиши каби масалалар муҳокама этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG