Линклар

logo-print

Тошкентда ҳизбчилар судланди.


Тошкентдан олинган хабарларда айтилишича, душанба куни якунланган суд маҳкамасида уч нафар ўзбекистонлик Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб қамоққа маҳкум этилган.Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов 26 июн кунги маҳкамада Хайрулла Мавлонов, Анвархўжа Тўрахўжаев ва Махмуд Хошимовлар 6 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга ҳукм қилинганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар суди маҳкумлар қамоқ муддатларини қаттиқ режимли колонияда ўтайдилар, деб ҳук қилди.
Мосвадаги Прима ахборот агентлиги Мавлоновнинг адвокати Хусан Махбубовга таяниб тарқатган хабарда айтилишича, айбланувчиларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар қалбакилаштирилган ва суд жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмалари мутлақ эътиборга олинмаган.

Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг Жиззахдаги вакили ҳисбга олинганидан хавотир билдириб, баёнот эълон қилди. Ташкилот баёнотида айтилишича, Бирлик партияси аъзоси бўлмиш Мамражаб Назаров 22 июн куни ҳисбга олинган. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, ҳукумат Назаровга қарши жиноий иш қўзғаган.
XS
SM
MD
LG