Линклар

logo-print

Ўзбекистон махсус хизмати фаоллигини оширмоқда.


Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари, террорчиларни молия билан таъминлаган халқаро жиноий гуруҳни фош қилганини маълум қилди.Россия федерал хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, 35 кишидан иборат мазкур жиноий гуруҳда Россия, Афғонистон, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари бўлган. Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари ҳамкорлигида ўтказилган операцияда бир ярим миллион АҚШ долларига яқин пул мусодара этилган, дейилади хабарда.
Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг матбуот вакили Озодлик радиосига, 35 кишидан иборат гуруҳ вакилларининг асосий қисми Россия ҳудуда ҳибсга олинганини айтди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, деб қўшимча қилди Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати расмийси.
Ҳисбга олинганларга нисбатан контрабанда, ноқонуний пул опреацияларини амалга оширганлик, уюшган жиноий гуруҳ тузганлик ва террор фаолиятида қатнашганлик айбловлари илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG