Линклар

Шимолий Корея билан олти томонлама норасмий музокаралар ўтказиш борасидаги Хитой таклифи АҚШ томонидан мақулланди.


АҚШ давлат котиби ëрдамчиси Кристофер Хиллга кўра, расмй Пхенян билан расмий Вашингтон ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказиш имконияти ҳам бор.
Хилл бу гапни Жанубий Кореяга қилган ташрифи пайтида айтди. Осиë мамлакатлари бўйлаб сафар қилаëтган Хилл КХДР ўтказаëтган ракета синовларига қарши халқаро муносабатларни мувофиқлаштириш билан шуғулланмоқда.
Япония БМТ Хавфсизлик кенгашидан КХДРга қарши жазо чоралари кўрилишини қатъий талаб қилмоқда.
Росия ва Хитой эса бу борада мўътадил мавқеда қолишмоқда.
XS
SM
MD
LG