Линклар

logo-print

Украинадаги Регионлар партияси депутатларининг Умумукраина форуми¸ мамлакат президенти Виктор Юшченкони парламентдаги янги бирлашма билан ҳамкорлик қилишга чақирди.


Тимошенко блоки ва Наша Украина партиялари иштирокидаги "Зарғалдоқ "коалицияни социалистлар тарк қилганидан кейин парламентда аксилбўхрон бирлашмаси ташкил бўлди.
Бу бирлашма Регионлар партияси социалистлар ва коммунистлардан иборат.
Регионлар партияси етакчиси Янукович бош вазирликка номзод бўлди. Парламент раислигига эса социалистлар лидери Александр Мороз (суратда) сайланди.
Янукович тарафдорлари Украина НАТОга кирмаслиги ва Россия билан яқинлашиши зарурлигини талаб қилмоқда.
Бугун Украина Президенти Юшченко мамлакатдаги янги сиëсий вазият борасида радио орқали халққа мурожаат қилади.
XS
SM
MD
LG