Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Хелсинки федерацияси “Катта саккизлик” давлатларини жорий хафтада Санкт-Петербургдаги саммити давомида Россияда инсон ҳуқуқларнинг пой-мол этилиши масаласига ҳам тўхталишга чақирди.


46 давлат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қумиталаридан таркиб топган Хелсинки федерацияси “Катта саккизлик” давлатлари гуруҳидаги 7 давлат Россиядаги сиёсий маҳбуслар ахволига ҳам эътибор қаратиши керак деб ҳисоблайди.
Федерацияга кўра, Россияда сиёсий сабабларга кўра одамларни маҳкамага тортиш даҳшатли воқеъликдир.
Ўз баёнотида Хелсинки федерацияси “Катта саккизлик давлатлари” Россиянинг Шимолий Кавказ минтақаларида ҳукм сураётган бошбошдоқлик ҳамда коррупцияга аҳамият қаратишга чақирилади. Баёнотда қайд этилишича, террорчиликка қарши кураш ушбу минтақада инсон ҳуқуқларининг топталишига баҳона сифатида ишлатиляпти.
XS
SM
MD
LG