Линклар

logo-print

Украина парламенти коалицияни ташкил этиш борасида бўҳронга юз тутмоқда.


Бугун Украина парламенти спикери Олександр Мороз янги россияпараст коалициянинг ташкил этилиши ҳақида расман эълон қилар экан, парламентда бошбошдоқлик юзага келди.
Ушбу коалиция “Регионлар партияси”, “Социалистик” ҳамда “Коммунистик партиялар” ни ўз ичига олади.
“Зарғалдоқ” инқилоб бўйича сафдошларидан воз кечган социалистлар раҳбари Олександр Мороз, Регионлар партияси ёрдами билан парламент раиси бўлиб сайланганидан кейин бундай коалицияни тузиш имконияти пайдо бўлди.
Россияпараст коалицияни тузиш ҳақида эълон қилинишидан аввал ҳам парламентда тартибсиз вазият ҳукм сурган эди. Бир муддатдан сўнг “зарғалдоқ” партиялар вакиллари муҳокамани давом эттиришга таъқиқ қўйди.
Президент Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” партияси вакиллари сайловларни қайтадан ўтказишни сўраб президентга мурожаат қилди.
“Регионлар партияси” лидери Виктор Янукович ўзининг сайловларнинг қайта ўтказилишидан қўрқмаслигини аммо бундай ташаббусни қўллаб қувватламаслигини билдирди.
Янги россияпараст коалиция Украина бош вазири лавозимига айнан Януковичнинг номзодини илгари суради.
Янукович бошчилигидаги ҳукуматнинг 2004 йилдаги президентлик сайловларини қалбакилаштириши, Украинада “Зарғалдоқ” инқилоби билан якунланди.
XS
SM
MD
LG