Линклар

logo-print

БМТнинг Уруш жиноятлари бўйича Гаага трибуналининг бош прокурори Карла Дел Понте Босниянинг Серебреница шаҳрида 11 йил аввал рўй берган қирғин қурбонларини хотирасига бағишланган маросимда иштирок этмоқда.


Бугун Серебреница яқинидаги “Потосари” хотира майдонига йиғилган 30 мингдан ошиқ одам, яқиндагина шахси аниқланган 505 нафар қатли ом қурбонининг расмий дафн маросимида қатнашди.
1995 йил 11 июл куни Босния серблари қўшинлари Босния шарқидаги мусулмонлар анклавига бостириб кириб, у ердаги 8 мингдан зиёд босниялик мусулмонни, аёлу болаларни ўлдирди.
Қатли ом ташкилотчилари экани айтилаётган Босния сербларининг собиқ раҳбари Радован Караджич ҳамда унинг ҳарбий қўмондонларидан бири генерал Радко Младичлар ҳамон қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG