Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Толибон ҳаракатининг албатта барбод қилиниши ҳақида айтди.


Бугун Афғонистонга келган Рамсфелд сўнгги вақтда мамлакатда Толибон жангчилари томонидан уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайганини эътироф этди.
Аммо унга кура, Толибон охир-оқибат буткул бостирилади.
АҚШ мудофаа вазири Европа давлатларини Афғонистон ҳукуматига наркотиклар савдосига қарши кураш бўйича самарали режа тақдим этишга чақирди. Унга кўра, Афғонистондаги жанггарилар айнан наркотиклар савдосидан тушаётган даромадлар ҳисобига фаолиятини давом эттирмоқда.
Унинг АҚШ разведкасига таяниб маълум қилишича, ушбу даромадлар эвазига Толибон ҳаракати наркотик билан савдо қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминламоқда.
Рамсфелд Афғонистонда НАТО ҳарбий контингентининг кўпайтирилганини олқишлади.
"НАТО томонидан қилинган ушбу ташаббус иттифоқнинг тарихда илк бор Европа ташқарисида жойлашган мамлакатдаги вазият учун масъулиятни ўз бўйнига олишидир. Бу НАТОга бирлашган 26 давлат Афғонистоннинг муваффақият қозонишини хоҳлашидан далолатдир”, – деб айтди АҚШ мудофаа вазири.
Рамсфелднинг Афғонистонга ташрифи мамлакатда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ва Толибон қуйқалари ўртасидаги жангларнинг жаддаллашган вақтга тўғри келди.
Бугун коалиция қўшинлари Афғонистоннинг жанубий Хелманд вилоятида ўтказган ҳарбий амалиётлари давомида Толибон жангчилари экани айтилаётган 30 кишининг ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG