Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти Бомбей темир йулларида қаторасига 7 бомба портлади.


Бомбей полицияси раҳбари портлашлар оқибатида ҳозирча 135 одамнинг ҳалок бўлгани маълумлигини айтди.
Юзлаб одамлар жароҳатланган. Портлашлар темир йўл платформалари ҳамда поездлар ичида содир бўлди.
Портлашлар пухта ташкиллаштирилган бўлиб, бир биридан 15 минут оралиғида, куннинг тиғиз пайтида содир этилди.
Етакчи телеканалларда намойиш этилаётган видео тасвирларда кўплаб жароҳат олган одамларни хамда мажақланиб кетган вагонларни кўриш мумкин.
Айни пайтда кенг кўламда жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.
Ушбу ҳужумлар масъулиятини хозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олиб баёнот бергани йуқ.
XS
SM
MD
LG