Линклар

Ўзбекистон Адлия вазирлиги яна бир хорижий ташкилот ваколатхонасини ёпиш тараддудида.


Вазирликка кўра, Ўзбекистонда 2002 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Венгриянинг "Magyar Okumenikus Szeretetszolgalat" (Венгерча - экуменик раҳм-шафқат тарғиботчилари) ноҳукумат ташкилоти ваколатхонаси мамлакат қонунларини оёғости қилиб келган. Хусусан, ваколатхона маъмурияти Ўзбекистонда юридик шахс мақомида рўйхатга олинган эса-да, банкда ўз ҳисоб рақамларини очмасдан турли маросим ва чиқимлар учун маблағлар сарфлаган. Солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлар тўламаган, давлат статистика тартибини қўпол равишда бузиб, ҳисоботлар топширмаган. Шунингдек, рўйхатга олинмаган рамз ва бошқа ёрлиқлардан фойдаланиб келган.
XS
SM
MD
LG