Линклар

ФИФА ташкилоти Франция футбол командаси капитани Зайниддин Зидан ва Италия терма жамоаси ўйинчиси Марко Матерацци ўртасида юзага келган низони текширишга қарор қилди.


Жаҳон чемпионати финал ўйинида юз берган низо тегишли тартибда кўриб чиқила бошлади.
Финал ўйинда Зайниддин Зидан Матераццига бир калла тушириб, йиқитган эди. Ўйин ҳаками бу ҳаракати учун француз футболчисига қизил карточка кўрсатган ва у ўйинни ниҳоясидан сал аввал тарк этган эди.
Италия футболчиси Матерацци Зиданни ҳақоратлаб, ўзи низога тортганини тан олди.

Футбол бўйича Германия терма жамоаси тренери Юрген Клинсман ишдан кетишини маълум қилди.
Юрген Клинсман раҳбарлигидаги Германия терма жамоаси футбол бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медал олиш шарафига нойил бўлган эди.
Кўплар¸ шунингдек ГФР канцлери Ангела Меркел тренерни терма жамоада қолдиришга ҳаракат қилишди.
Аммо Клинсман ўз фикридан қайтмади.
XS
SM
MD
LG