Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлатлар Германия билан бирликда бугун Парижда Эрон муаммосини муҳокама қилди.


Муҳокамада ЕИ раҳбариятидан Хавер Солана иштирок қилди.
Солана бундан олдин Эрон ядровий идораси раҳбари Али Ларижоний билан учрашган эди.
Расмий Теҳрон жаҳон ҳамжамиятининг Эрон ядровий дастури борасидаги таклифларига жавоб беришдан бош тортиб келмоқда.
Эрон уранни бойитиш дастурларидан воз кечиши эвазига, дунёдаги етакчи давлатлар АҚШ, Хитой, Россия ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари ўтган ой бошида Эронга бир қатор имтиёзларни таклиф қилган эди.
Кеча Ларижоний музокаралар ҳали узоққа чўзилишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG