Линклар

Бугун Иркутск шаҳрида авиаҳалокат қурбонларининг дафн маросими бўлиб ўтди.


Ўтган якшанба куни Иркутскда юз берган авиаҳалокатда нобуд бўлган уч йўловчи дафн қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра авиаҳалокат оқибатида 124 кишининг ëстиғи қуриган.
Етмишдан ортиқ кишининг ҳалокатдан омон қолгани айтилмоқда.
Саксондан ортиқ жасаднинг шахси аниқланди.
"Сибир" авиа ширкатига қарашли Москвадан учган учқич Иркутск аэропорти саҳнига қўнган аммо тормоз ишламагани боис бетон тўсиққа бориб урилган эди.Учувчи ва диспетчер ўртасидаги сўзлашувларни ёзиб борувчи мослама бўлмиш "қора қути "
топилган ва ўрганиш учун Москвага юборилган.
А-310 учқичларини ишлаб чиқарувчи компания мутахассислари Иркутскда ҳалокат сабабларини аниқлаш ишларига ëрдам бермоқда. Хабар қилинишича, ҳалокатга учраган 220 ўринли учқич 1987 йили ишлаб чиқарилган ва шу пайтгача ердан 10 минг марта кўтарилиб, 52 минг соат парвоз қилган.
Якшанба кунги ҳалокат кейинги 12 йил ичида Иркутскда рўй берган тўртинчи авиаҳалокатдир.
Иркутск ҳокими Александр Тишанин бугун янги аэропорт қуриш борасида келишув имзоланганлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG