Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:47

Гўдакларда “20-аср вабоси” аниқланди


Жанубий қозоғистонлик 14 гўдакда орттирилган иммун танқислиги вируси – ОИТВ (ВИЧ) аниқланди. Болаларнинг ёши 2 ойликдан 2 ёшгача бўлиб, улар Чимкент шаҳри ва Сайрам туманида яшайди.

Гўдакларнинг айримлари иқтисодий етишмовчиликда яшаётган оилаларнинг фарзандлари бўлса, баъзилари ўзига тўқ хонадонлар зурриёдларидир.

Маълум бўлишича, болаларнинг ота-оналарида бу касаллик кузатилмаган. Аниқланган маълумотларга кўра, болаларнинг барчаси касаллангани сабабли турли вақтларда шифохонада ётиб даволанган. Ўша ерда гўдакларга қон қуйиш муолажаси қилинган. Болаларга ОИТВ айнан шу сабабли юққан, деган тахмин ҳозир ягона бўлиб турибди.

Болаларда ОИТВ аниқланганини Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тасдиқлади. Вазир ўринбосари Айкан Акановнинг билдиришича, мазкур ҳолат назоратга олинган, чуқур таҳлилий текширувлар ўтказилади.

Жанубий Қозоғистон соғлиқни сақлаш департаменти ходимлари эса кўз ёши тўкишга ҳожат йўқлигини айтмоқда. Департамент ходимаси Раҳима Қувондиқова айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жойларда тиббиёт мутасаддилари томонидан кучли назорат ўрнатилганини таъкидлади.

Ҳозир гўдакларда қўшимча тиббий текширувлар ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG