Линклар

Француз футбол юлдузи Зениддин Зидан жаҳон чемпионатининг финал ўйинида италиялик Марко Матерацци кўкрагига калла қўйиб ағдаргани юзасидан кечирим сўради.


Италия жамоаси ҳимоячиси Зиданга нима деган бўлиши мумкинлиги борасида турли таҳминлар айтилмоқда. Франция жамоаси сардори Зидандан бу ҳақда сўралганида, италиялик рақиби онаси ва опасини ҳақорат қилганини айтди. 9 июл куни финал ўйинида кечган бу можародан сўнг ҳакам Зиданга қизил карточка кўрсатган ва майдонни тарк этишни талаб этган эди. Италия пеналти ҳисобидан ўйинни ютиб жаҳон чемпиони бўлди. Зениддин Зидан эса чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
XS
SM
MD
LG