Линклар

Авваллари ўзини Жамму ва Қашмирдаги ал Қоида гуруҳи деб атаб келган номаълум гуруҳ Ҳиндистоннинг Мўмбай шаҳрида содир этилган портлашлардан хурсанд эканини билдирди ва жиҳодга даъват билан чиқди.


Ўзини гуруҳ воизи деб атаган шахсга кўра, яқин кунлар ичида гуруҳ ўз муддаосини эълон қилади. Сешанба куни Ҳиндистонда юз берган портлашлар оқибатида 200га яқин киши нобуд бўлди. 700 дан ортиқ киши жароҳатланди. Хозирча ҳеч бир гуруҳ Мўмбай шаҳрида қаторасига юз берган саккиз портлаш юзасидан маъсулиятни ўз зиммасига олмади. Полиция 350 кишини хибсга олган ва уларни сўроқ қилмоқда.
XS
SM
MD
LG