Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушга кўра, Эрон ядровий дастури билан боғлиқ тарангликни юмшатишга қаратилган халқаро ҳамжамият таклифига жавоб бермай, масалани номаълум муддатга суриб қўйишга ҳақли эмас.


Бу ҳақда Буш Германиянинг Штральзунд шаҳрида таъкидлади.
"Эрон борасидаги биринчи муҳим қадам – ушбу давлатнинг ядровий дастурдан воз кечишидир. Улар эса вақтдан ютишга уринмоқда. Турли мамлакатларнинг қараши ўзгариши ва бунинг жараёнга таъсир этишини кутишмоқда, афтидан. Лекин, аминман, улар адашишади. Коалициямиз улар ўйлагандек заиф эмас", - деди Жорж Буш.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Парижда Эрон масаласи билан шуғулланаётган олти давлат вакиллари билан учрашувда Эрон позициясидан хафсаласи пир бўлганини айтган эди.
"Эрон томонидан ижобий муносабатнинг йўқлиги хафсаламизни пир қилмоқда. Қолаверса, Эроннинг бу хатти-ҳаракати Теҳрон раҳбари Аҳмадийнажоднинг Россия президенти билан Шанхай ҳамкаорлик ташкилоти доирасида бўлган учрашувда айтганларига тамомила тескаридир", - деди Лавров.
Ғарб ҳамжамияти, жумладан АҚШ Эроннинг ядровий атом қуроли яратишга йўналгани борасида хавотирда. Аммо, Теҳрон бу хавотир ноўрин эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG