Линклар

logo-print

Исроил икки жабҳада, ҳам Ливан ҳам Ғазода ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда.


Исроил ҳарбий кемалари Ливан денгиз портларини қуршаб олган. Ўтган тунда Исроил авиацияси Ливан жанубидаги "Ҳезболлаҳ" жангарилари макон топгани гумон этилган нуқталарга зарба берган эди. Оқибатида 30дан ортиқ тинч фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Бомбардимонлардан сўнг Байрут халқаро аэропорти ёпиб қўйилган. Исроил ушбу амалиётларни икки ҳарбийси "Ҳезболлаҳ" жангарилари томонидан олиб қочилганидан сўнг бошлаб юборган эди. Исроил Ғазода ҳам амалиятларни давом эттирмоқда. Бугун эрталаб Ғазо бўйлаб амалга оширилган ракета зарбалари оқибатда Фаластин мухториятининг Ташқи ишлар вазирлиги биносига шикаст етган. Бирлашган Миллатлар, Франция, Россия, Италия ва Греция Исроил ҳужумларини қоралади. АҚШ президенти Жорж Буш можарода "Ҳезболлаҳ" ҳамда "Ҳамас" гуруҳларини айблади ва шу билан бирга Буш Исроилни Ливанга нисбатан босиқроқ бўлишга чақирди.

Айни пайтда Исроил ҳарбий штаби бошлиғи Дан Халуц Ливан жанубидаги нуқталарга янги зарбалар берилиши ҳақида огоҳлантирган.
Генерал Халуц бундай зарбалар олдини олиш учун Ливан ҳукумати икки Исроил аскарини олиб қочган ва Исроилга қарши ракета ҳужумларини амалга оширган "Ҳезболлаҳ" гуруҳини яксон этиши кераклигини билдирган. "Ҳезболлаҳ" гуруҳи эса Исроил тарафидан Ливанга қарши янги зарбалар берилгани тақдирда, Исроилнинг Хайфа шаҳрига жавобий ракета ҳужумлари қилажагини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG