Линклар

Халқаро футбол федерацияси Италия футболчиси Марко Матераццининг жаҳон чемпионати финал ўйинида тутган ҳаракати устидан текширув бошлади.


Чемпионатнинг финал ўйинида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Франция терма жамоаси капитани Зайниддин Зидан билан низога борган ва француз ўйинчиси унга калла қўйиб, йиқитган эди. Сал сўнгра, Зайниддин Зидан италиялик футболчи уни ва яқинларини ҳақорат қилиб, низога тортганини айтган эди.
Халқаро футбол федерацияси ҳар икки ўйинчини 20 июлда бўладиган тартибга оид мажлисига чақирган.
XS
SM
MD
LG