Линклар

logo-print

Туркияда Баку-Тбилиси-Жайҳун нефт қувурининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.


Унда Туркия, Грузия ва Озарбойжон давлат етакчилари, шунингдек, айни лойиҳада қатнашаётган компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Грузия президенти Михаил Саакашвили, жумладан, шундай деди: “Бу лойиҳа бизнинг ҳаммамизга хавфсизлик, барқарорлик беради ва яхши келажакни таъминлайди. Бу нафақат энергетик ва иқтисодий мустақиллик, балки, бу давлатларимизнинг том маънодаги мустақиллигидир”.
Еврокомиссия расмийси эса Брюсселдан туриб, бу қувурнинг Европа учун аҳамияти ҳақида гапирди: “Баку-Тбилиси-Жайҳун қувури бизнинг энергетика соҳасидаги хавфсизлигимизни мустаҳкамлайди. Чунки у бизга дунёнинг турли нуқталаридан турли йўналишларда нефт олиш имконини беради. Бу соҳада заҳиралар ва уларни етказиш имкониятлари – Европа энергетик сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир”.
XS
SM
MD
LG