Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш ҳамда Россия президенти Владимир Путин Петербургда учрашади.


Учрашув “катта саккизлик” давлатлари саммити олдидан бўлиб ўтади. Икки президент ўртасидаги музокаралар мавзуи глобал хавфсизлик, энергетика таъминоти, Эрон теграсидаги вазият, Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши истиқболлари ҳақида бўлиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, президент Буш Россияда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокамага қўймоқчи.
Пайшанба куни Германия канцлери Ангела Меркел билан ўтган учрашувдан сўнг, Америка президенти Россияда демкоратия вазияти борасида хавотир билдирди.
Айни вақтда Германия канцлери Ангела Меркел ҳам музокаралардан сўнг чиқиш қилиб, Россиядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият борасида шундай деди: “Ҳаммамиз Россия мамлакат аҳлини мавжуд ҳуқуқлар билан таъминловчи ва сиёсий манзарани жонлантирувчи йўлга тушиб олишини истаймиз. Ҳозир Россия кўпфикрлиликдан йироқ. албатта, бунга сабаблар кўп, жумладан, тарихий сабаблар ҳам бор”.
XS
SM
MD
LG